00:24 / 10.07.2020
3 159

«Ростов» Элдор Шомуродов борасидаги 5 млн евролик таклифни рад этди

«Ростов» Элдор Шомуродов борасидаги 5 млн евролик таклифни рад этди
Фото: «Ростов»
«Ростов» Элдор Шомуродовни Бельгиянинг «Гент» клубига сотишни хоҳламади, дея хабар қилмоқда Sport24.

Хабар қилинишича, «Гент» ўзбекистонлик ҳужумчи учун 5 миллион евро таклиф қилган ва бу миқдорни икки йилда тўлаб бермоқчи бўлган. «Ростов» трансфердан дарҳол 2 миллион евро ишлаб олиши, бир йилдан сўнг 1,5 ва икки йилдан кейин яна 1,5 миллион еврога эга бўлиши мумкин эди. Бироқ рус клуби ушбу таклифга ўйлаб ҳам ўтирмай рад жавобини берган.

Аввалроқ «Гент» Шомуродов трансфери борасида «Ростов»га таклиф билан чиққани хабар қилинганди.
Шомуродов 2017 йилнинг ёзида «Бунёдкор»дан 300 минг евро эвазига «Ростов» сафига ўтганди. Жорий мавсум футболчи ростовликлар сафида 27 ўйин ўтказиб, 11 гол ва саккизта голли узатма муаллифига айланди.

Элдорнинг «Ростов» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотлари бўйича футболчининг нархи 5,2 миллион еврога тенг.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ростов» Элдор Шомуродов борасидаги 5 млн евролик таклифни рад этди