Фото: ПФЛ
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ПФЛ) Coca-Cola Суперлиганинг 10, 11 ва 12-тур учрашувларини марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказиш режасини ишлаб чиқишни бошлади. Бу ҳақда ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев Telegram’даги каналида маълум қилди.
Таъкидланишича, 10 июль санасидан карантин чекловлари кучайтирилгач, клубларда авиа ва темир йўл қатновлари бўйича қўшимча муаммолар бўлишини ҳисобга олган ҳолда, шундай қарорга келинган ва бу борада клубларга расмий хат чиқарилган.
«Марказлашган ҳолатда биз биринчи навбатда Суперлига учрашувлари давомийлигини сақлаб қоламиз, учрашувларни ва клубларни назорат қилишдаги қийинчиликлардан қисман халос бўламиз. Бунда, албатта, ИИВ, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда МТРК, шунингдек, «Локомотив», «Бунёдкор», «Пахтакор», ОКМК ва «Металлург» клубларининг қўллаб-қувватловига, қолган жамоаларнинг эса чемпионат учрашувлари тўхтаб қолмаслиги йўлида бир ёқадан бош чиқаришларига эришишимиз керак бўлади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Суперлиганинг 8 тури ўтказилди. «Пахтакор» 21 очко билан мусобақа жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликдан эса ОКМК (20) ва «Бунёдкор» (16) жой олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар