00:13 / 13.07.2020
1 827

Равшан Ҳайдаров: “Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказишни истагандик. Лекин...”

Равшан Ҳайдаров: “Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказишни истагандик. Лекин...”
9-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.
"Ўйинни аҳамияти жуда юқори эди. "Андижон" учун ҳам ғалаба зарур эди. Олти очколик ўйин бўлди. Жадвалда ёнма-ён турган жамоалар учрашди. Биз учун муҳими ғалаба қозонишимиз керак эди. Шу сабабли, ғалабага мос ўйин ўтказишга қарор қилгандик. Йигитларимиз кўрсатмаларимизни тўғри бажаришди. Улар мени талабларимни ва қарашларимни тушуниб боришмоқда",- дея гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

- “Сурхон” сўнгги дақиқаларда ўйин вақтини чўзгандек туюлди...
- Буни ўйин чўзиш демаган бўлардим. Мен дарвозабондан доим тўпни эгаллаб олиб, шерикларини излашлариши сўрайман. Чунки, тўпни тепиб юборавергандан фойда нима? Шу сабабли, у шундай қилди. Атайлаб ўйинни чўзгани менга сезилмади. Жароҳат олиб чарчаб қолгандир. Бу футболда бўлиб турадиган оддий ҳол деб биламан.

- Чемпионатни марказлаштириш ҳақида қандай фикрдасиз?
- Тақвим борасида режамиз бўйича Термизда иккинчи ўйин ўтказишимиз керак эди. Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказиш ниятида эдик. Лекин, пандемия кучайиб бораётгани учун бунинг имконияти йўққа ўхшайди. Албатта қарорни ПФЛ қабул қилади.

- "Сурхон" жамоасига кимнинг таклифи билан келдингиз?
- "Сурхон" клуби раҳбариятининг таклифига кўра келдим.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ҳайдаров: “Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказишни истагандик. Лекин...”