06:00 / 14.07.2020
2 188

Андрей Канчельскис: "Айрим футболчилар ўзига ўхшамаяпти"

Андрей Канчельскис: "Айрим футболчилар ўзига ўхшамаяпти"
Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.
"Кўрдингиз оғир ўйин бўлди. "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин йигитлар барчасини тушуниб олишди. Кеча футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди, тест топширишди. Ҳудога шукур барча соғ ва саломат. Йигитлар ва уларнинг оилалари жамоамиз учун қайғуришгани учун раҳмат. Бугун йигитларда хоҳиш ва интилиш кучли бўлди. Ҳа, биз бундан ҳам кўпроғини истаймиз. Рақиб ҳам мағлубият учун бу ерган келмаганди.

"Бунёдкор" билан ўйиндан кейин йигитларни руҳий томондан тиклашимиз керак эди. Очиғи бизга уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз ва "Сурхон" билан ўйинга жиддий ҳозирлик кўрамиз. Бугунги ўйинни ўтириб таҳлил қиламиз. Ҳа, футболчилар ҳали юқори спорт формасида эмас. Айрим футболчилар ўзига ўхшамаяпти. Исмини айтиб ўтирмоқчи эмасман. Шундай бўлсада уларга ва бизни узоқдан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан",- дейди Андрей Канчельскис.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Канчельскис: "Айрим футболчилар ўзига ўхшамаяпти"