
Россиянинг "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Бельгия клуби қизиқиш билдирмоқда.
Маълум бўлишича, ҳамюртимизни "Гент" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ҳужумчи учун бельгияликлар "Ростов"га 6 миллион евро беришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ, Бельгия вице-чемпиони Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси учун “Ростов”га 5 миллион евролик расмий таклиф юборгани борасида хабар бергандик. Қолаверса, "Гент" вакиллари ушбу суммани икки мавсум давомида бўлиб тўлашини билдирган. “Ростов” раҳбарияти Элдор Шомуродов трансфери бўйича бу таклифни рад этганди.
Энди эса харидор томон Шомуродовнинг трансферига 1 миллион евро қўшишини билдирган. Агар трансфер амалга ошса, ҳамюртимиз ЕЧЛда ўйнаши мумкин. Сабаби "Гент" янги мавсумни ЕЧЛ саралашидан бошлайди.
Манба: Sports.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар