Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.
"Ҳис-ҳаяжонларга тўла, асабларни таранг қиладиган оғир ўйин бўлди. Рўзиқул ака Бердиев ажойиб тезкор ва агрессив жамоа тузган. Ўзбекистонда бунчалик тезкор футболчиларга эга жамоа йўқ. "Насаф" қарши ҳужумларда ажойиб ўйин кўрсатади. Уларни ўйинини ўрганиб чиқиб бугун иккита ҳужумчи билан эмас, битта ҳужумчи билан майдонга тушдик. Қайсидир вазиятларда бу ўзини оқлади. Йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Икки бор ҳисобда орқада бораётиб мағлубиятдан қутулиб қолишди. Афсуски, охирги дақиқада ёш ҳужумчимиз Ҳамидулло Абдуҳамидов вазиятни қўлдан чиқарди. Умуман олганда тактик жиҳатдан яхши ўйин бўлди.
Бамба ўтган АГМК билан ўйинда заҳирадан тушиб ўйинимизни кучайтирган эди. Шунинг учун уни бошланғич таркибга киритган эдим. Якуба бугун ўз даражасидаги ўйинни кўрсата олмади. Айрим вазиятларда тўпни йўқотиб қўйди. Натижада "Насаф"ни қарши ҳужумларини қўйиб юбордик. Ўйинда дастлабки голни меҳмонлар киритгани учун режаларимизга ўзгартиришлар киритдик. Иккинчи бўлимда режамиз бўйича 15 дақиқалардан кейин Музаффаровни туширмоқчи эдик. Дуранг бўлиб турган вазиятда иккинчи ҳужумчини туширишни ўйлагандик.
Бизда икки нафар тенг кучли дарвозабонлар бор. Уларни спорт формаларини бирдек ушлаб туриш учун ҳам ҳар иккаласига имконият тақдим қиляпмиз. Уларни имконияти тенг. Иккала дарвозабонга ўйин амалиёти беришга қарор қиляпмиз.
Иван Йосович машғулотларда жароҳат олди. Шунинг учун унинг ўрнига бошқа футболчини майдонга туширдик. Ойбек Рустамовни ҳимояга қўйдик. У ҳимояда ҳам бемалол ўйнай олади. Марказий ҳимоя позициясида муаммо йўқ бизда. Акбаров, Ҳолмуҳаммедов, Ёқубовлар марказий ҳимояда ўйнай олади.
Таркибимизда Раевац, Йосович каби гавдали футболчиларимиз бор. Шунингдек, жарима зарбалаларини мукаммал амалга оширадиган ижрочиларимиз етарли. Бобур Акбаров "Бунёдкор" билан ўйинда автагол урганди. Бугун мана голлари билан мухлислар олдида юзини ёруғ қилди", - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар