
“Шанхай СИПГ”нинг бразилиялик футболчиси Халк жорий йилнинг охирида шартномаси тугаганидан кейин жамоани тарк этишини билдирди.
- Клуб раҳбариятига шартномани узайтирмаслигимни билдирдим. Қатор мамлакатлар, ҳатто Европанинг Чемпионлар лигасида қатнашадиган йирик клубларидан таклифлар бўлмоқда. Мен Хитойда бошқа футбол ўйнамайман. Ўзимни бахтиёр ҳис қиладиган жамоа топа оламан, - деди Халк.
Халк сингари Россия чемпионатидан Хитойга кўчиб ўтган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг ҳам шартномаси шу йил охирида ниҳоясига етади. Одил журналистлар билан суҳбатларнинг бирида келажаги ҳақида фикр билдирган.
Терма жамоамиз сардори агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, “Шанхай СИПГ” билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини, лекин Хитойдан қайтадиган бўлса, Ўзбекистонда ўйнашини маълум қилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.