
Республика Гидрометерогия маркази дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистондан булутли ҳаво оқимлари кирди.
Марказий, жанубий ва шарқий туманларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакатимиз шимоли ва чўл зонасида ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Кундузги ҳарорат 39-42 даражагача кўтарилади, бу ёз авжи учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар