2 139
Артур Таймазовнинг Лондон олимпиадасида қўлга киритган олтин медали бошқа курашчига берилди
Халқаро олимпия қўмитаси 120 кг гача вазн тоифасидаги эркин курашчи Билол Маховга 2012 йил Лондон олимпиадасининг олтин медалини топшириши тўғрисида қарор чиқарди.
Лондон олимпиадасида Артур Таймазов ғолибликни қўлга киритиб, у финал баҳсида грузиялик Давид Модзманишвилидан устун келганди.
Лекин уларнинг допинг-синамаларида тақиқланган моддалар аниқлангач, турнир якунлари қайта кўриб чиқилди. Натижада Таймазов ва Модзманишвили антидопинг қоидабузарлиги учун дисквалификация қилиниб, "Лондон-2012"даги натижалари бекор қилинган. Шу тариқа, олтин медаль турнирнинг бронза медали совриндори Маховга берилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон номидан 2004, 2008 ва 2012 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этган Таймазов барча учта олимпия олтин медалидан маҳрум бўлган, чунки унинг ҳамма допинг-синамаларида тақиқланган моддалар топилган. Спортчи эса ўзининг номи ва обрўсини CAS Олий арбитраж спорт судида ҳимоя қилиш ҳуқуқидан воз кечган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади