"Насаф"нинг бир қатор етакчилари клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Дилшод Саитов, Ислом Кенжабоев ва Илҳом Алижонов каби футболчиларнинг "Насаф" билан тузган шартномалари 31 декабрь куни якунига етади (ҳар ҳолда клуб футболчиларни ПФЛдан рўйхатдан ўтказганида ушбу сана кўрсатилган) ҳамда улар 2021 йил 1 январь кунидан бошқа клубга эркин агент сифатида ўтишлари мумкин бўлади.
Шартнома охиригача 6 ойдан кам муддат қолгани боис исталган клуб футболчилар билан музокара олиб бориши ва шартнома тузиш ҳуқуқига эга. Фақат бу ҳақда "Насаф" клубини расман огоҳлантириши талаб этилади.
Бу футболчилар эркин агент сифатида клубдан кетмасликлари учун "Насаф" улар билан шартномани узайтириши талаб этилади. Ҳозирга қадар бу ҳақда ҳеч қандай расмий хабар чиққани йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади