07:00 / 19.07.2020
2 982

Юрий Белоус: Жалолиддинов бир неча йил давомида “Локомотив” (Москва) ўйинини белгилайди!

Юрий Белоус: Жалолиддинов бир неча йил давомида “Локомотив” (Москва) ўйинини белгилайди!
Москванинг “Локомотив” жамоасига кўчиб ўтаётган “Бунёдкор” футболчиси Жасур Жалолиддинов манфаатларини ҳимоя қилаётган мутахассис Юрий Белоус Россия оммавий ахборот воситаларига футболчи ҳақида маълумот берди.

- Журналистлар “Локомотив”нинг “Бунёдкор” билан Жалолиддинов бўйича келишувга эришганини ёзишмоқда. Бу ҳақиқатми?
- Ҳа бу айни ҳақиқат. У ўз тенгқурлари орасида (2002 йилда туғилганлар) энг истеъдодлиси ва Осиёда энг кучли беш футболчидан бири. The Guardian экспертлари баҳосига кўра, ўз ёшида дунёнинг энг яхши 60 нафар футболчиси рўйхатига киритилган. Жасур ажойиб футболчи. Шубҳасиз.

- Интервьюларнинг бирида Жалолиддинов унинг манфаатларини айнан сиз ҳимоя қилишингизни айтган эди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?
- Ҳа бу маълумот ҳам тўғри.

- Жалолиддинов “Казанка” учун олиндими ёки “Локомотив”нинг асосий таркибида ўйнайдими?
- Бу футболчи, мен учун Жоао Мариодан кучлироқ.

- Ҳақиқатан шунақами?
- Ҳа. Мен бу футболчи яқин бир неча йил давомида “Локомотив” ўйин услубини белгилашига аминман.

Шунингдек, мақолада Жасур Жалолиддинов “Бунёдкор”нинг асосий таркибида 2019 йилдан буён ўйнаётгани ва ўнта учрашувда битта гол ургани, 18 ёшли футболчи Ўзбекистон терма жамоасида дебютини нишонлагани ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Юрий Белоус: Жалолиддинов бир неча йил давомида “Локомотив” (Москва) ўйинини белгилайди!