07:00 / 20.07.2020
1 292

Жасур Жалолиддинов трансфери 1 млн еврога баҳоланди. Бу миқдорнинг бор-йўғи 10 фоизи «Бунёдкор»га тегади

Жасур Жалолиддинов трансфери 1 млн еврога баҳоланди. Бу миқдорнинг бор-йўғи 10 фоизи «Бунёдкор»га тегади
Фото: «Бунёдкор»
«Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов Москванинг «Локомотив» клубига ўтишга яқин турибди.

«Чемпионат» нашрининг хабар қилишича, «Локомотив» Жалолиддинов учун 1 миллион евро сарфлайди. Унинг 100 минг евроси футболчининг «Бунёдкор» билан амалдаги шартномасини бекор қилишга сарфланади, қолган 900 минг евро эса Жасурнинг агентларига насиб этади. Шунингдек, 18 ёшли футболчи 2020 йил охиригача ижара асосида тошкентликлар сафида қолади.

Шу тариқа «Бунёдкор» аввал хабар берилганидек трансфердан 350 минг евро ишлаб ололмайдиган бўлди.
Жалолиддинов жорий мавсум Ўзбекистон чемпионатида 8 ўйин ўтказиб, биттадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.

Жасур Жалолиддинов — 2002 йил 15 майда Навоийда туғилган. 2018 йил 2 август санасида «Бунёдкор» сафида Суперлига доирасида дебют ўйинини «Қўқон-1912»га қарши ўтказган. У дебют қилган вақтда 16 ёш 80 кунлик эди. Бу орқали у Ўзбекистон чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчига айланганди. 2019 йил октябрида The Guardian талқинига кўра, дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатида қайд этилган. 2019 йил якунларига кўра, Суперлиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. 2019 йил декабрида Италиянинг «Беневенто» клуби кўригида бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)