Фото: Навбаҳор
ФИФА «Навбаҳор» клубига собиқ ходими Алексей Беленковга 500 минг доллар тўлаб бериш мажбуриятини юклади.
Ташкилотнинг низоларни ҳал қилиш палатаси 63 ёшли россиялик мутахассиснинг Наманган клуби устидан шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун компенсация талаб қилиб ёзган даъвосини қисман қаноатлантирди.
Энди «Навбаҳор» 30 кун ичида юқорида кўрсатилган қийматни тўлаб бериши шарт. Акс ҳолда ФИФА интизом қўмитаси томонидан қўшимча жазога тортилади (очколардан маҳрум қилинади, қуйи лигага тушириб юборилади).
Эслатиб ўтамиз, Алексей Беленков 2018 йил октябрь ойида «Навбаҳор» билан шартнома имзолаб, бош мураббий Андрей Канчельскисга ёрдамчи қилиб тайинланган эди. 2020 йил январь ойида эса клубни тарк этди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади