21:57 / 21.07.2020
1 238

Конор Макгрегор Монако маликаси билан сув велосипедида 180 километрлик турда қатнашади

Конор Макгрегор Монако маликаси билан сув велосипедида 180 километрлик турда қатнашади
Фото: Instagram
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Монако княгиняси Шарлен билан биргаликда сув велосипедида 180 километрлик турда қатнашади.
Ирландиялик спортчи малика билан сув велосипедида кичик сайр уюштирган. Унинг таъкидлашича, сентябрь ойида катта тур ташкил этилади.

«Монако маликаси Шарлин билан сув велосипедида пойга ўтказиш учун ажойиб кун. Моҳир спортчи ва олимпиячи, биз 180 километрлик саёҳат уюштириш учун сентябрь ойида яна бирлашамиз. Бу онларни интиқлик билан кутаман! Бу оилам учун буюк кун бўлди, ташаккур, ҳазрати Олиялари», — дея ёзади Макгрегор.

32 ёшли яккакурашчи MMA’даги фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Конор сўнгги жангини 2020 йилнинг январида ўтказиб, унда Дональд Серронени 40 сония ичида нокаутга учратганди. Ирландиялик спортчи MMA’да 26 жанг ўтказиб, 22 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)