«Спартак» «Уфа»нинг ўзбекистонлик 19 ёшли ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни сотиб олмоқчи.
Sport24 сайти журналисти Максим Алланазаровга кўра, Москва клуби «Уфа»га дастлаб 2 миллион евро тўлайди. Агар футболчи «Спартак»да икки йил ўйнаса, «Уфа» яна 2 миллион евро олади.
Манбага кўра яна бир вариант мавжуд: «Уфа» Ўрунов учун 2 миллион евро олади ва кейинги трансфернинг ярим пулига эга бўлади.
Олдинроқ «Спартак» Ўруновни сотиб олишга яқин эканлиги, томонлар шахсий шартнома борасида музокара олиб боришаётгани ва яқин орада трансфер расман эълон қилиниши ҳақида хабар чиққанди.
Ўрунов Тошкентнинг «Локомотив» клубидан шу йилнинг февраль ойида «Уфа»га кўчиб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади