Дунёда ноёб амалиёт: 61-баллон ангиопластикаси Миллий тиббиёт марказида бажарилди

Дунёда ноёб амалиёт: 61-баллон ангиопластикаси Миллий тиббиёт марказида бажарилди

Миллий тиббиёт маркази рентген-эндоваскуляр жарроҳлари томонидан 2005 йилда туғилган, аввал талоғи олиб ташланган беморда юқори ковак вена соҳасида мураккаб баллон ангиопластикаси амалиёти муваффақиятли бажарилди.

Беморнинг асосий касаллиги фонида жигар фаолиятида ҳам зарарланиш белгилари кузатила бошлаган. Шу сабабли юқори ковак венадagi қон оқимини тиклаш ва томир торайишини бартараф этиш беморнинг умумий ҳолатини барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этди.

Дунёда ноёб амалиёт: 61-баллон ангиопластикаси Миллий тиббиёт марказида бажарилди

Маълумотларга кўра, дунёда шу турдаги 60 та амалиёт бажарилган бўлиб, мазкур ҳолат 61-амалиёт сифатида қайд этилди.

Юқори ковак венадagi торайиш ёки қон оқимининг бузилиши ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, беморда талоқ олиб ташланганидан кейин жигар фаолиятида ҳам муаммолар кузатилгани ҳолатни янада мураккаблаштирган.

Дунёда ноёб амалиёт: 61-баллон ангиопластикаси Миллий тиббиёт марказида бажарилди

Мазкур мураккаб амалиёт Миллий тиббиёт марказининг рентген-эндоваскуляр жарроҳлари томонидан замонавий технологиялар асосида амалга оширилди.

Амалиётни ёш эндоваскуляр жарроҳ Абдураҳмон Ҳайдаров бажарди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар