22:45 / 22.07.2020
2 580

Одил Аҳмедовга Қатар клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда

Одил Аҳмедовга Қатар клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда
Фото: Twitter
Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин. Қатарда фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутасадди Алишер Никимбаевнинг хабар қилишича, «Ад-Дуҳайл» клуби Ўзбекистон терма жамоаси сардори билан шартнома имзоламоқчи. Бироқ Хитой клуби Аҳмедовни қўйиб юбориш ҳақида ўйламаяпти.

«Дарё» мухбири бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Аҳмедов билан боғланди. Футболчи «Ад-Дуҳайл»дан қизиқиш бўлаётганидан хабари йўқлигини билдирди.
««Ад-Дуҳайл»дан қизиқиш бўлаётганидан хабарим йўқ. Ҳозирда чемпионат стартига тайёргарлик кўряпмиз. 25 июлдан лига старт олади», — дейди Одил Аҳмедов.

Қатарда трансфер ойнаси 2 августда очилади, бироқ янги футболчилар 29 августда якунланадиган мусобақа жорий мавсумида қатнаша олмайди.

«Ад-Дуҳайл» 1,5 йил аввал жанубий кореялик футболчи Нам Те Ҳи «Ас-Садд»га ўтиб кетганидан бери осиёлик футболчига ёлчимаяпти. Ундан кейин жамоага келган япониялик Шоя Накажима ярим йил ўтиб, «Порту»га ўтиб кетди. 2019 йилнинг ёзида жамоага олиб келинган ироқлик Муҳаннад Али ҳам олти ойдан кейин кетиб қолди. Қишда «Дуҳайл» «Ювентус»дан Шимолий Корея вакили Кван Со Ҳанни сотиб олди. Бироқ бу футболчи ҳам КХДР ҳукумати талаби билан уйига кетишга мажбур бўлган. Шу сабаб жамоа осиёлик футболчи квотаси учун муносиб футболчи қидирмоқда.

Клуб 1938 йилда «Аш-Шорта» номи билан ўз фаолиятини бошлаган, 2009 йилда номини «Лаҳвия»га ўзгартирган. 2017 йилдан эса «Ад-Дуҳайл» номи остида фаолият юритиб келади. Жамоа олти бор (2010/11, 2011/12, 2013/14, 2014/15, 2016/17, 2017/18 йилги мавсумларда) мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

Ушбу клубда ўзбекистонлик футболчи Жасур Ҳасанов 2010—2011 йиллар мобайнида ҳаракат қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедовга Қатар клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда