21:50 / 23.07.2020
1 351

РПЛ. Азмун мавсумнинг энг яхши тўпурари, Шомуродов эса кучли бешликка ҳам кира олмади

РПЛ. Азмун мавсумнинг энг яхши тўпурари, Шомуродов эса кучли бешликка ҳам кира олмади
Фото: Twitter
«Зенит» ҳужумчиси Сардор Азмун 2019/20 йилги Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди.
Эронлик футболчи «Зенит» сафида 17 (1 таси пенальтидан) бор рақиблар дарвозасини ишғол этди. Санкт-Петербург клубининг бошқа бир ҳужумчиси Артем Дзюбанинг ҳисобида ҳам худди шунча гол бор, бироқ россиялик футболчи голларининг 7 тасини пенальтидан урган.

Шу боис Азмунга илк марта мусобақанинг энг яхши тўпурари соврини берилди. Тўпурарлар пойгасида учинчи ўринни Туланинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Евгений Луценко эгаллади, у 28 та ўйинда 15 та гол урган.

Фото: РПЛ
«Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов эса 11 та гол билан тўпурарлар пойгасида 7-ўриндан жой олди. Қайд этиш жоиз, Элдор сўнгги бор 29 февралда гол урганди. Шундан сўнг у кетма-кет 8 та ўйинда гол ура олмади.

Мавсум якунларига кўра, «Зенит» чемпионликни қўлга киритган бўлса, кучли учликни «Локомотив» ва «Краснодар» якунлаб берди. «Оренбург» ва «Крилья Советов» эса мусобақани тарк этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)