
Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Coca-Cola Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичига 23 июль куни қуръа ташланди.
Мусобақанинг гуруҳ босқичида Coca-Cola Суперлиганинг 14 жамоаси ва саралаш босқичидан ўтиб келган «Оқтепа», «Шўртан» жамоалари ўзаро баҳс юритади. Қуръа натижалари билан танишинг:
А гуруҳи
ОКМК
«Андижон»
«Навбаҳор»
«Металлург»
B гуруҳи
«Насаф»
«Сурхон»
«Қизилқум»
«Машъал»
C гуруҳи
«Бухоро»
«Шўртан»
«Локомотив»
«Сўғдиёна»
Д гуруҳи
«Қўқон-1912»
«Пахтакор»
«Бунёдкор»
«Оқтепа»
Гуруҳда ўйинлари бир учрашувдан иборат бўлади. Мезбон ва меҳмон мақомини олдиндан кўрсатилган формат бўйича қуръа аниқлаб беради. Қуръа натижасига кўра, гуруҳдаги жамоалардан иккитаси икки мезбон ва бир сафар учрашувида, яна иккитаси эса бир мезбон ва икки сафар учрашувида иштирок этади.
Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олади. Қуръа ёрдамида жамоаларнинг рақиби аниқланади. Бунда 1-ўринни қўлга киритган жамоаларга 2-ўрин эгалари рақиб бўлади. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган клублар чорак финални мезбон сифатида, яъни ўз уйида ўтказади.
Футбол КубогиҚуръа НатижалариГуруҳ БосқичиЎзбекистон ЖамоалариCoca-Cola СуперлигаМусобақа Ўйинлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар