Фото: «Korrespondent»
Яқин ўтмиш юлдузлари — Майк Тайсон ва Рой Жонс (Кичик) ўртасидаги ажойиб тўқнашувга оз муддат қолди. «Темир Майк»нинг рақиби ҳам 2020 йилнинг 12 сентябрида беллашув ўтказилишини ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
«Тайсон билан жанг ўтказилишидан жудаям хурсандман. Доим бунга тайёр бўлганман, бу сафар ҳам. Барча ишқибозларни ўйинни томоша қилишга ва мени қўллашга чақираман. Бу унутилмас жанг бўлади», — деди Рой Жонс.
Илгари тарқатилган хабарларга кўра, саккиз раундли жанг ўтказилиши мумкин.
Рой Жонснинг рингдаги фаолияти 1989 йилдан 2018 йилгача давом этган. Тўрт йўналиш: ўрта, иккинчи ўрта, яримоғир ва оғир вазнда чемпионликни қўлга киритган. Майк Тайсон эса 1985—2005 йиллардаги фаолиятида фақат супероғир вазнда рингга кўтарилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади