Фото: Getty Images
«Интер» клуби «Барселона» сардори Лионель Мессига бўлган қизиқишини сақлаб турибди.
Sport Mediaset нашрининг хабар қилишича, миланликлар клуби Мессини 2021 йилнинг ёзида ўз сафига қўшиб олишга уринади.
«Интер» аргентиналик футболчининг олиб келиниши жамоа имижига қай даражада фойда келтиришини яхши англаб турибди. Леонинг трансфери ҳомийлар ва рекламаларнинг кўпайишига хизмат қилади.
Шу сабаб «Интер» ҳужумчига «Барселона»даги маошига яқин миқдордаги пул таклиф қилишга тайёр. Ҳозирда Месси каталонлар сафида йилига 50 миллион еврога яқин топади.
Бундан ташқари Мессининг отаси ўз бизнесини Миланга кўчиради ва у ердан уй харид қилишга ҳам улгурган. Бироқ отасининг кўчиши Леонинг «Интер»га ўтиши билан умуман боғлиқ эмас. Хорхе Месси Испаниядаги солиқ қонунчилиги сабаб мана шу қарорга келган.
Месси «Барселона»да содир бўлаётган сўнгги ишлардан норози, италян клуби унинг бу кайфиятидан фойдаланиб қолишни режа қилмоқда. Аргентиналик ўйинчининг «Барса»га бўлган садоқати барчага маълум, бироқ у жамоанинг мунтазам муаммога учрашидан чарчаган.
Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Томонлар ҳозирча янги келишув борасида бирор қарорга келмади. Жорий мавсум Месси «Барселона» сафида Ла Лигада 33 ўйин ўтказиб, 25 гол ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилди. У 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхши тўпурари ва ассистентига айланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади