date
views 6 228

“Бунёдкор”да руминиялик мураббий иш бошлади

“Бунёдкор”да руминиялик мураббий иш бошлади

“Бунёдкор” ФК янги мавсум олдидан тақдимот маросими ўтказганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Тадбирда жамоа сафига келиб қўшилган футболчилардан ташқари янги мураббий ҳам таништирилди. Энди футболчиларнинг жисмоний ҳолатига руминиялик Августин Эдвард Кирита жавоб берадиган бўлди, деб хабар қилади клуб расмий сайти.

У БАА ва Туркияда олиб борилган йиғинда иштирок этиб, жамоада илиқ таассурот қолдирди.

Тўлиқ исми: Августин Эдвард Кирита
Туғилган санаси: 10.10.1975
Туғилган жойи: Слатина (Руминия)
Футболчиликдаги амплуаси: Ярим ҳимоячи
Бўйи: 173 см
Вазни: 73 кг

Фаолияти

Йил Жамоа

1995-1996 “Гривита” (Руминия)

1996-1998 “Минорул Мотру” (Руминия)

1998-1999 “Университатя Крайова” (Руминия)

1999-2003 “Арджеш” (Руминия)

2003-2004 “Карпати” (Львов, Украина)

2004-2005 “Спартак” (Ивано-Франковск Украина)

2005-2006 “Хапоэль” (Исроил)

2007-2008 “Алпром Слатина” (Руминия)

2008-2012 “Виктория” (Руминия)

2012-2013 “Олт Слатина” (Руминия)

2014 “Ордабаси” (Қозоғистон)

Манба: www.arena.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бунёдкор”да руминиялик мураббий иш бошлади