date
views 2 819

Элдор Шомуродов ва «Ростов» Европа Лигасини қайси босқичдан бошлаши маълум бўлди

Элдор Шомуродов ва «Ростов» Европа Лигасини қайси босқичдан бошлаши маълум бўлди
Фото: «Ростов»
Футбол бўйича Россия Кубоги финалидан кейин Еврокубокларда қатнашадиган рус клубларининг тўлиқ рўйхати шаклланди.
«Зенит» кубок финалида «Химки»ни мағлуб этди (1:0). Шу тариқа Еврокубоклар учун барча квоталар РПЛ мусобақа жадвалига қараб белгиланадиган бўлди.

2019/20 йилги мавсумни 3-ўринда якунлаган ЦСКА Европа Лигасининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Тўртинчи ва бешинчи ўринлардаги «Ростов» ҳамда «Динамо» эса ўз юришини саралаш босқичидан бошлайди.

Элдор Шомуродов жамоаси 3-саралаш босқичидан мусобақага қўшилади. Саралаш босқичига 1 сентябрда қуръа ташланади, «Ростов» эса 23 сентябрда ўз ўйинини ўтказади.

Дастлабки учта ўринни қўлга киритган «Зенит», «Локомотив» ва «Краснодар» жамоалари Чемпионлар Лигасида иштирок этади.
Маълумот учун, агар «Химки» кубок баҳсида ғалаба қозонганида «Динамо» Еврокубоклардан қуруқ қоларди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов ва «Ростов» Европа Лигасини қайси босқичдан бошлаши маълум бўлди