Якунига етган мавсумда “Ростов” сафида тўп сурган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўзидан яхши таассурот қолдирди. У чемпионат давомида рақиблар дарвозасига 11 та гол урди. Айниқса, мавсумни ажойиб ҳолатда бошлаб сермаҳсуллигини кўрсатди.
Тўғри, кейинчалик Элдор гол уриш борасида қийинчиликларга дуч келди. Аммо умумий ҳолатда айтганда, ҳужумчимиз анча ўсишга эришди. Яқинда “Ростов” клубининг инстаграмдаги саҳифасида Шомуродовнинг чемпионатдаги иштироки ҳақида билдирган фикрлари пайдо бўлди.
- Мавсумнинг биринчи қисми мен учун Россия премьер-лигасидаги энг зўр давр бўлди. Афсуски, чемпионат охирига бориб ҳаммаси ўзим хоҳлагандек содир бўлмади. Янада ўсишим учун сабаблар борлигини кўряпман. Албатта, ишқибозларнинг бир неча бор мени ойнинг энг яхши ўйинчиси, деб топишгани ёқимли бўлди. Улардан менга билдирган ишончи учун миннатдорман. “Ростов”да ўзига хос муҳит бор. Мен эса ушбу муҳитга кўникиб бўлганман ва сариқ-кўк оилани қадрлайман. Маҳаллий мухлисларни қувонтириш ҳамда клубнинг юқори ўринларни эгаллаши учун қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман, - деди Шомуродов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади