
Уни терма жамоамизга жалб этиш имконияти бор. Аммо, у рози бўлармикан?
“Ганновер” клуби ҳимоячиси Вальдемар Антон бундан-буён “Штутгарт” шарафини ҳимоя қилади.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 24 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар имзолаган.
Таъкидлаш керакки, “Штутгарт” янги 2020/21 йилги мавсумда Бундеслигада иштирок этади.

Маълумот учун, Вальдемар Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида таваллуд топган. У 2016 йил Россия терма жамоасида тўп суриш истаги борлигини билдирган эди. Аммо, кейинчалик Германия ёшлар терма жамоасида ҳаракат қилди.
Вальдемар ўтган мавсум 2-Бундеслигада 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар