“Шахтёр” бош мураббийи Юрий Вернидуб жамоасига янги қўшилиб, учта учрашувда рақиблар дарвозасига учта гол урган ўзбекистонлик легионер Жасур Яхшибоев ҳақида илиқ фикрларини билдирди.
- Яхшибоев жисмонан яхши шаклланган ажойиб футболчи. Майдонни яхши кўра олади, тезлиги ҳам бор. Мен унинг келажаги порлоқ эканига ишонаман. Энг муҳими, у ривожланишдан тўхтаб қолмаслиги керак. Ҳозиргидек майдонга чиқиб, тер тўкиб, нимага қодирлигини кўрсатишда давом этиши зарур.
Олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз ва уларни ҳал қилиш учун мавсум охиригача Яхшибоевни олдик. Вақт кўрсатади, балки у билан ҳамкорликни янада узайтириш йўли топилиб қолар, - деди Юрий Вернидуб.
Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида 12 та гол билан тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда. Шунингдек у жорий мавсумнинг энг фойдали футболчиси ҳам ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)