17:53 / 29.07.2020
1 977

Сирдарёда Isuzu урган Lacetti автомашинаси ёниб кетди

Сирдарёда Isuzu урган Lacetti автомашинаси ёниб кетди
Фото: ИИБ ЙҲХББ
Сирдарё вилоятида Isuzu ва Lacetti автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда Lacetti автомобили ёниб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 28 июль куни соат тахминан 18:50 да, Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 103-километрида ҳайдовчи 1969 йилда туғилган Н. Э. Isuzu автомашинани Тошкент–Гулистон йўналишида бошқараётиб, Гулистон–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келиб рухсат этилган жойдан қайрилиб олган ҳайдовчи 1986 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Lacetti транспорт воситасининг орқа томонига бориб урган.

Зарб оқибатида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши бўлакни ажратувчи бетон тўсиққа урилган ва автомашинада ёнғин юзага келган.

Фото: ИИБ ЙҲХББ
Таъкидланишича, Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М. А. ва йўловчилари Н. А., И.М. ва А.М. зудлик билан эвакуация қилинган. ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сирдарёда Isuzu урган Lacetti автомашинаси ёниб кетди