21:37 / 30.07.2020
2 167

Шомуродов РПЛ ўтган мавсумининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин

Шомуродов РПЛ ўтган мавсумининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин
Россия Премьер-Лигаси матбуот хизмати 2019/20 мавсумининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Унга «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам киритилди. Ҳамюртимиз ўтган мавсумда 28та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди. Унинг жамоаси 5-ўринни эгаллаб, Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
Артём Дзюба, Сардор Озмун, Вильмар Барриос, Дуглас Сантос (барчаси «Зенит»), Гжегож Криховяк, Алексей Миранчук (иккаласи ҳам «Локомотив»), Никола Влашич (ЦСКА), Элдор Шомуродов («Ростов»), Евгений Луценко («Арсенал»), Даниил Фомин («Уфа»), Александр Соболев («Крилья Советов» / «Спартак»), Эрик Бикфалви («Урал»).

Ғолиб номи 1 август куни ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов РПЛ ўтган мавсумининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин