Фото: Yandex Photos
Туркия футбол федерацияси ва Туркия спорт вазири Меҳмет Қасапўғлу мамлакатнинг турли дивизионларида қуйи лигага тушиб кетиш қоидасини бекор қилди.
Hurriyet нашрининг хабар қилишича, Туркия Суперлигасида сўнгги ўринларни қўлга киритган жамоалар («Ени Малатяспор», «Анкарагужу» ва «Кайсериспор») лигани тарк этмайди ва келаси мавсум ҳам олий дивизионда қолади. Шунингдек, Туркия иккинчи лигасида дастлабки уч ўринни қўлга киритган жамоалар Суперлигага йўл олади.
Шу тариқа Туркия чемпионатидаги иштирокчилар сони 21 тага етади. Аслида Суперлига 18 жамоадан иборат эди. Худди шу тизим қуйи лигаларга ҳам жорий қилинади.
Шунингдек, Туркияда легионерлар ўрнатиладиган лимит (бир жамоада кўпи билан 14 нафар легионер бўлиши ва ўйин вақтида уларнинг 8 нафаридан фойдаланишга рухсат бериш) борасидаги янги қоидаларни жорий қилиш бир йилга кечиктирилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)