08:50 / 01.08.2020
2 332

Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг қийин рақиб жамоа ва мураббий номини айтди

Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг қийин рақиб жамоа ва мураббий номини айтди
Фото: Getty Images
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти мобайнидаги энг қийин рақиб номини айтди.
«Фаолиятим мобайнида мен дуч келган энг қийин рақиб — бу «Ливерпуль», ҳозирги ва ўтган йилдагиси.

Сени жамоанг тўпни назорат қилиб турган вақтда улар бўш ҳудуд топа олади ва бу бошқа жамоалардан ажралиб туради. Улар жуда тез ортга қайтади, стратегия томондан жуда кучли. Бу жамоа ўйинчилари жуда катта кучга эга.

Клопп — мени ҳаммадан кўпроқ ўйлантирадиган рақиб.

Ҳар доим «Реал»ни энг қийин рақиб деб атаганман. Жозе Моуриньо, Пеллегрини ва уларнинг бошқа мураббийларига қарши ўйнаш менинг кучли мураббий бўлиб етишишимга ёрдам берган.

Агар ҳозирда энг қийин рақиб ҳақида сўрасангиз, у ҳолда «Ливерпуль»ни айтаман. Англиядаги илк йилларимда «Ливерпуль» ҳозиргидан кучсизроқ, «Реал» эса кучлироқ эди. Энди ҳозирги «Ливерпуль» — мураббийлик фаолиятимда дуч келган энг қийин рақиб
», — дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Премьер Лига 2019/20 йилги мавсумида «Ливерпуль» 99 очко тўплаб чемпионликни қўлга киритди. «Манчестер Сити» 81 очко билан иккинчи бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг қийин рақиб жамоа ва мураббий номини айтди