2 386
Вадим Абрамов: Имкон туғилса, Жалолиддиновни ижара асосида бўлса ҳам "Бунёдкор"да тўп суришини истардим
Яқинда “Бунёдкор”дан Москванинг “Локомотив” клубига кўчиб ўтган 18 ёшли футболчимиз – Жасур Жалолиддиновнинг "темирйўлчилар" сафида қолиши ёки қолмаслиги ҳозирча мавҳум. “Локо” уни ўз таркибида сақлаб қолиши ёки бўлмаса бошқа жамоага ижарага бериб туриши ҳам мумкин. “Бунёдкор” бош мураббийи Вадим Абрамов эса Жалолиддинов хусусида шундай деди:
- Башарти имкон туғилса, биз Жалолиддиновни ижара асосида бўлса ҳам “Бунёдкор”га қайтаришга уриниб кўрамиз. Ҳаммаси энди “Локомотив”дагиларнинг истак-хоҳишларига боғлиқ. Ўзимга қолса, уни бундан кейин ҳам “Бунёдкор”да тўп суришини истардим. Шак-шубҳасиз ҳаммаси энди воқеалар ривожи қандай тус олишига боғлиқ.
“Локо”дагилар 7 август куни Суперкубок учун ўйинга ҳозирлик кўрмоқда. Улар шу йўлда ҳам ушбу трансферни амалга оширишди, деб ўйлайман. Тўғри, Жасурнинг бўлажак ўйинда иштирок этиши ҳали мавҳум. Аммо улар Жасурни келажак режалари йўлида қўлга киритишди, - дея фикр билдирди Вадим Карленович. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)