14:35 / 01.08.2020
920

Бугун ғолиблар эълон қилинади. Шомуродов ва Ўрунов даъвогарлар сафида!

Бугун ғолиблар эълон қилинади. Шомуродов ва Ўрунов даъвогарлар сафида!
Бугун Россия премьер-лигасида мавсум қаҳрамонларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлади.
Унга кўра, саккизта асосий номинация бўйича ғолибларга махсус совринлар топширилади. Номзодлар қаторида ўзбек легионерлари – Элдор Шомуродов ва Остон Ўрунов ҳам бор.

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг номзоди “Мавсумнинг энг яхши футболчиси” номинациясига қўйилган. Элдордан ташқари, бу рўйхатдан Артём Дзюба, Сардор Азмун, Вильмар Барриос, Дуглас Сантос («Зенит»), Гжегож Криховяк, Алексей Миранчук («Локомотив»), Никола Влашич (ЦСКА), Евгений Луценко («Арсенал»), Даниил Фомин («Уфа»), Александр Соболев («Крилья Советов»/«Спартак»), Эрик Бикфалви («Урал») ўрин олган.

Остон Ўрунов эса “Мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси” номинациясида Фёдор Чалов, Иван Обляков, Кристиян Бистрович, Игорь Дивеев (ЦСКА), Магомед-Шапи Сулейманов, Матвей Сафонов, Даниил Уткин («Краснодар»), Даниил Лесовой («Арсенал»), Александр Максименко («Спартак»), Максим Глушенков («Крилья Советов»), Хвича Кварацхелия («Рубин») билан рақобатлашади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)