14:30 / 04.08.2020
3 203

Остон Ўруновни “Манчестер Сити” футболчисига тенглаштиришди

Остон Ўруновни “Манчестер Сити” футболчисига тенглаштиришди
“Спартак” бош директори Шамиль Газизов “Уфа”даги ҳамюртимиз Остон Ўрунов атрофидаги хабарларга муносабат билдирди.
- Ҳозир “Манчестер Сити”да ўйнаётган Александр Зинченкони “Уфа”га олиб келганимда ҳамма устимдан кулганди. У ҳозир “Манчестер Сити”да яхши натижаларга эришмоқда. Энди Остон Ўрунов масаласида кулишяпти. Остонга Россиядан ташқарида 5-6 миллион евролик таклифлар бор. Буни ҳамма билади. Билмаган одамлар, демак яхши мутахассис эмас.

Ўрунов иштирок этган ўйинларни бошдан охиригача томоша қилинг. Ўзингиз учун кўп нарса кашф қиласиз. Унинг трансферига нега шубҳа қиляпсизлар. Мутахассислар ўз фикрини айтса, журналистлар ўзиникини маъқулламоқда. Менинг эса ўз қарашларим бор ва унга кўра, Ўруновни олган жамоа ҳеч қачон куймайди
, - деди Шамиль Газизов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Остон Ўруновни “Манчестер Сити” футболчисига тенглаштиришди