Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Остон Ўруновнинг «Уфа»дан «Спартак»ка ўтишига ўз муносабатини билдирди.
«Ўрунов билан унинг «Спартак»ка ўтиши ҳақида гаплашмагандик. Унинг ўз агентлари бор. Шахсан мен учун Ўзбекистон миллий жамоаси аъзосининг «Спартак»дек буюк клуб сафига ўтиши ёқимли бўлди. Умид қиламанки, бу унга фойдали бўлади, у эса миллий жамоа учун наф келтирадиган ўйинчига айланади.
Остон «Спартак»да ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, муносиб ўйин намойиш этади, деб ўйлайман. У «қизил-оқлар» сафидаги биринчи ўзбек эмас. Шундай экан, у ўзбекистонлик футболчиларнинг муносиб издоши бўлишига умид қиламан.
Шубҳасиз, унинг қарорини қўллаб-қувватлайман. Албатта, Остоннинг доимий ўйин амалиётига эга бўла олмаслиги хавфи ҳам бор, буни ҳам инобатга олиш керак. Шунга қарамай, у ўзига хос иқтидорга эга ва буни «Спартак»да ҳам кўрсата олса ажойиб бўларди.
Ҳар бир нарсанинг плюс ва минуслари бўлади. Агар Остон «Спартак»да ўйин амалиётисиз қолиб кетса, табиийки Ўзбекистон миллий жамоасида унинг ўрнига бошқа футболчи ўйнайди.
Остон билан йўлларимиз аввал кесишган. Аммо ўшанда олимпия жамоасининг саралаш ўйини боис, мен уни миллий жамоадан олимпиячилар сафига қўйиб юборгандим. У билан ҳали бафуржа гаплашиб олганимиз йўқ. Ўрунов Ўзбекистон миллий жамоасида ўйнаганида мураббий мен эмас, Эктор Купер бўлган.
Ўруновнинг ёш эканлиги ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳаммаси оддий. Кимдир ёшроқ вақтида порлайди, кимгадир эса порлаш пайти кечроқ келиши мумкин. Бу борада олтин оралиқ бўлмайди. Остон «Спартак»да ўйнаб кета олса, демак барчаси тўғри бўлади. Ўйнаб кета олмаса, унинг катта клубга ўтишига ҳали вақтли эканлиги ҳақида гапирганлар ҳақ бўлиб чиқади», - дейди Вадим Карленович VseProSport.ru сайтига берган интервьюсида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)