09:55 / 09.08.2020
1 131

«Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичидаги қолган ўйинларини ЖЧ—2022 учун қурилган стадионда ўтказади

«Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичидаги қолган ўйинларини ЖЧ—2022 учун қурилган стадионда ўтказади
Фото: Getty Images
Осиё Чемпионлар Лигасининг 2020 йилги мавсуми гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувлар марказлашган ҳолда ўтказилади. «Пахтакор» иштирокидаги ўйинлар Қатарда бўлиб ўтади.

«Пахтакор» 14 сентябрдан рестарт оладиган мусобақа гуруҳ босқичидаги барча учрашувни ЖЧ—2022 мусобақаси учун қурилган «Ал-Жануб» стадионида ўтказади, дея хабар қилмоқда клуб матбуот хизмати. «Пахтакор» иштирокидаги ўйинларнинг барчаси Тошкент вақти билан 23:00 да (маҳаллий вақт билан 21:00) бошланади.

3-тур, 14 сентябрь
«Ал-Ҳилол» — «Пахтакор»

4-тур, 17 сентябрь
«Пахтакор» — «Ал-Ҳилол»

5-тур, 20 сентябрь
«Шабоб ал-Аҳли» — «Пахтакор»

6-тур, 23 сентябрь
«Шаҳр Ходро» — «Пахтакор»

«Ал-Жануб» — футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионати ўйинларини ўзида қабул қилувчи ўйингоҳлардан бири. Стадион 2019 йилнинг май ойида қуриб битказилганди, сиғими 40 минг томошабинга мўлжалланган. У ерда «Ал-Вақра» жамоаси уй ўйинларини ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)