Россия премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Спартак" - "Сочи" учрашуви бошланди.
Ушбу ўйинда ўзбекистонлик Остон Ўрунов қайдномага умуман киритилмади. Нима учун бундай бўлганини "Спартак" бош мураббийи Доменико Тедеско икки кун аввал журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтган экан.
"Биз 2000 йилда туғилган ёш футболчи билан шартнома туздик. Унда коронавирус аниқланганди, шу боис охирги 3 ҳафта машғулот ўтказмаганди, у жамоамизга сешанба куни (4 август) келди, уни ўрганишимиз, у эса жамоани ўрганиши керак. Ҳозирги вазифамиз - уни асраш ва ҳимоя қилиш. У касалликдан кейин катта клубга келди. Остонга вақт керак. Ўруновга жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотлар режасини ишлаб чиқдик".
"Янги футболчилар бир нечта жойда ўйнай олишади, Ўрунов ҳам яхши футболчи. Биринчи таассуротим қуйидагича: у қобилиятли ва ёш, энди барчамиз бирга ишлашимиз керак. Бизнинг схемада у "саккизинчи рақам", иккинчи ҳужумчи, қанот ҳимоячиси, таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнай олади, ҳозирча аниқ билмаймиз".
"Ҳозирча билмайман, аммо яхши футболчига жой топилади. Мураббий иши шундай: агар футболчи ҳар ҳафта машғулотларда 11 энг яхшилар қаторига кираверса, унга жой топиш керак. Агар қисқа қилиб айтганда. Тушунарлики, позицияларга, рақибга, баланс ва ҳоказоларга қараш керак", - дейди Доменико Тедеско. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади