00:09 / 10.08.2020
2 247

Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - "Сўғдиёна" 5:2

Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - "Сўғдиёна" 5:2
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Азизбек Турғунбоев ҳисобни очди - 1:0. Биринчи тайм охирида Хожимат Эркинов иккинчи бор "Сўғдиёна" дарвозасини ишғол қилди - 2:0.

65-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг тўп узатишидан кейин Ойбек Бозоров ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0. Орадан 4 дақиқа ўтгач Бозоров ўз дублини расмийлаштирди - 4:0.
74-дақиқада Нурилло Тўхтасинов рақиб футболчисини босиб ўтгани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Шоҳруз Норхонов 80-дақиқада "Сўғдиёна"нинг биринчи жавоб голини урди - 4:1. Орадан 5 дақиқа ўтгач Даниель Насриддинов ҳисобни яна қисқартирди - 4:2.
89-дақиқада Санжар Қодирқулов якуний натижани ўрнатди - 5:2.

Ўзбекистон МТЖ - "Cўғдиёна" 5:2
Голлар:
Азизбек Турғунбоев 11, - 1:0. Хожимат Эркинов 41, - 2:0. Ойбек Бозоров 65, - 3:0. Ойбек Бозоров 69, - 4:0. Шоҳруз Норхонов 80, - 4:1. Даниель Насиддинов 85, - 4:2. Санжар Қодирқулов 89, - 5:2.

Ўзбекистон МТЖ: Ўткир Юсупов, Ислом Қобилов, Дилшод Аҳмадалиев, Игорь Голбан, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов, Шароф Муҳитдинов, Хожимат Эркинов, Лутфулла Тўраев, Азизбек Турғунбоев, Бобир Абдихолиқов.
Захирадан тушганлар: Машҳур Муҳаммаджонов, Абдулла Абдуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Аббос Ғуломов, Жасур Ҳасанов, Темурхўжа Абдухолиқов, Ойбек Бозоров, Ҳусниддин Алиқулов.
Четлатиш: Нурилло Тўхтасинов 74.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - "Сўғдиёна" 5:2