20:43 / 10.08.2020
4 254

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг санаси ўзгарди

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг санаси ўзгарди
Фото: Twitter
Бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида бўлиб ўтадиган жанг санаси ўзгарди.
MMA Fighting журналисти Майк Ҳекнинг ёзишича, Тайсон — Рой Жонс жанги 2020 йилнинг 28 ноябрига қолдирилган. Сўнгги хабарларга кўра, ташкилотчилар қўшимча даромад ишлаб олиш мақсадида жанг санасини кечроқ муддатга кўчирган.

Аввалроқ ушбу жанг 12 сентябрь куни Лос-Анжелесда ўтказилиши ва 8 раунддан иборат бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Рой Жонс профессионал боксда 75 та жанг ўтказиб, 66 ғалабага (47 таси нокаут) эришган ва тўққиз бор мағлуб бўлган.

Майк Тайсон эса профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган. Иккита жанги эса ҳисобланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг санаси ўзгарди