23:27 / 10.08.2020
1 148

Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер жанги ғолиби кимга қарши рингга кўтарилиши маълум бўлди

Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер жанги ғолиби кимга қарши рингга кўтарилиши маълум бўлди
Фото: The Athletic
Профессионал бокснинг оғир вазн тоифаси бўйича WBC чемпиони Тайсон Фьюри ва собиқ чемпион Деонтей Уайлдер ўртасидаги жанг ғолиби камар ҳимояси учун битта мажбурий жанг ўтказади.

WBC мазкур беллашувда чемпионликни қўлга киритган боксчига Диллиан Уайт билан жанг қилиш мажбуриятини қўйган.
Агар 22 август куни Уайт оғир вазн тоифасининг собиқ чемпиони Александр Поветкинга мағлуб бўлса, у ҳолда россиялик боксчи мажбурий даъвогарга айланади.

Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги учинчи жанг июнь ойига мўлжалланган эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб тўқнашув қолдирилганди. Аввалроқ мазкур жанг 3 октябрда бўлиб ўтиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур боксчилар ўртасидаги 2018 йилда ўтказилган илк жанг дуранг билан якун топган. 2020 йилнинг 22 февралида бўлиб ўтган иккинчи тўқнашувда Фьюри америкалик боксчини техник нокаутга учратган ва Уайлдердан WBC чемпионлик камарини тортиб олганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)