20:27 / 12.08.2020
3 589

Россия МТЖ собиқ устози: Чемпионатимизда анчадан буён Ўруновдай яхши футболчи бўлмаган!

Россия МТЖ собиқ устози: Чемпионатимизда анчадан буён Ўруновдай яхши футболчи бўлмаган!
Россия миллий терма жамоасининг собиқ устози Борис Игнатьев “Спартак” жамоасига қўшилган ўзбек легионери Остон Ўруновни мақтади.
- Менимча, Ўрунов футболимизнинг янги юлдузларидан, юқори ўйин маданиятига эга футболчи. Техникаси мукаммал ва психологик томондан барқарор. Шахсий маҳоратини чиройли томондан кўрсата олади.

Тўғриси, чемпионатимизда Ўруновдай яхши футболчилар анчадан буён бўлмаган. Унинг ўйинларини томоша қилиб роҳат оламан. Лекин, у ўз моделига эга бўлган жиддий жамоада ўзини қандай кўрсатишини билмай турибман. Агар импровизация жиҳатидан баҳо берсак Остон “Уфа”даги каби жиддий футболчига айланади. “Спартак”нинг ўйин моделига киришиб кетиши бу қийин масала. Чунки у жамоавий ўйинларга мослашиш ўрнига индивидуал ҳаракатлари билан рақибни ортда қолдиришни яхши кўради. У индивидуал жиҳатдан ҳақиқатан ҳам кучли ўйинчи
, - деди Борис Игнатьев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия МТЖ собиқ устози: Чемпионатимизда анчадан буён Ўруновдай яхши футболчи бўлмаган!