18:53 / 21.08.2020
4 860

Мессининг бозори қайнамоқда

Мессининг бозори қайнамоқда
“Барселона” ўз етакчиси Лионель Мессини янги шартнома бўйича музокараларга қайтара олгани йўқ. Клубдаги ўзгаришлар ҳам Месси кутган даражада бўлмади. Хусусан, клуб президенти Бартомеу истеъфо бермади ва келаси йили 15 мартда бўладиган сайловга қадар ўз ишини давом эттирадиган бўлди. Айни пайтда Мессининг Каталониядан кетиш эҳтимоли 30 фоизга кўтарилган.

Бундан унумли фойдаланишни кўзлаган қудратли клублар Мессига каталонияликлардан кўп маош билан ўта манфаатли шартномалар таклиф қила бошлади.

“Манчестер Сити” ва ПСЖ аргентиналик ҳужумчига йилига 50 миллион евродан кам бўлмаган маош таклиф қилмоқда. Улар шартноманинг бошқа бандларини сир тутмоқда. Аввалроқ, “Интер” ҳам шунча маош билан тўрт йиллик битим таклиф қилган.

Мессининг ўзи бу воқеалар юзасидан ҳеч қандай баёнот бергани йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мессининг бозори қайнамоқда