11:37 / 23.08.2020
3 921

"Шахтёр" бош мураббийи мағлубиятдан кейин Жасур Яхшибоев ҳақида нима деди?

"Шахтёр" бош мураббийи мағлубиятдан кейин Жасур Яхшибоев ҳақида нима деди?
Беларусь олий лигасининг 22-турида Солигорскнинг “Шахтёр” клуби сафарда “Ислочь” билан куч синашди. Лекин Жасур Яхшибоев тўп сураётган “Шахтёр” 2:4 ҳисобида ютқазди.

Айтиш мумкинки, ҳамюртимиз жамоасининг иккинчи голида ассистентлик вазифасини бажарди. Ўйиндан кейин эса “Шахтёр” бош мураббийи Юрий Вернидуб мағлубият сабаблари ҳақида гапирар экан, журналистлар томонидан Жасур Яхшибоев ҳақида берилган саволга ҳам жавоб қайтарди.

- Яхшибоев “Шахтёр”га ўтганидан бери деярли барча бурчак тўпларини бажармоқда, лекин ҳар доим ҳам яхши узатмани амалга оширишни уддалай олмаяпти. Бу масалада қандайдир ишлар олиб бориладими? Эҳтимол, бошқасига алмаштирарсиз?

- Стандартлар устида биз ҳар ҳафта ишлаяпмиз. Бу футболнинг энг муҳим элементларидан бири. Бироқ буни ҳеч қандай босим бўлмайдиган машғулот чоғида бажариш бошқа ва ўйинда амалга ошириш бошқа. Лекин Яхшибоевнинг узатмаларини ёмон дея олмайман. У “Энергетик”да ҳам бурчак тўпларини ёмон бажармаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Шахтёр" бош мураббийи мағлубиятдан кейин Жасур Яхшибоев ҳақида нима деди?