“Ювентус” янги бош мураббий Андреа Пирло қўл остида янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Таркибни янгилашга ҳаракат қилаётган мураббий жамоа етакчиси Криштиану Роналду келажаги бўйича бир қарорга келди.
Аввалига Пирло ўзидан анча машҳур бўлган португалиялик ҳужумчини келажак режаларига киритмаган ва Роналдунинг кетиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Кейинроқ, италиялик мутахассис ўз фикрини ўзгартирди ва клуб раҳбариятидан тўпурарни сақлаб қолишни сўрамоқда.
Пирло янги мавсумда Криштиану Роналдуга майдонда эркин ўйинчи ролини топширмоқчи. Унга кўра, 35 ёшли футболчи тактик схемалардан қатъи назар, вазиятдан келиб чиқиб, ўзи истаган позициясида тўп суришига рухсат берилади.
Шунингдек, Пирло Роналдунинг ҳужумдаги шериги Пауло Дибалани ҳам жамоада олиб қолмоқчи. Лекин клуб раҳбарияти ҳар икки футболчининг юқори маош олишини инобатга олиб, яхши таклиф чиқса, Дибалани сотиб юборишини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади