
Яқинда Лионель Месси Неймарга қўнғироқ қилиб, уни ўзи борадиган жамоада бирга ўйнашга таклиф қилган эди.
Бу суҳбатдан сўнг, Неймар ПСЖ раҳбариятига мурожаат қилиб, аргентиналик ҳужумчини олишни сўрамоқда.
Аввалроқ, парижликлар бош мураббийи Томас Тухель таркибда ҳужумчига эҳтиёж йўқлигини таъкидлаган эди. Бироқ, шунга қарамай, ПСЖ раҳбарияти Мессига “Сити” таклиф қилганидан яхшироқ шароит яратиб беришга тайёрлиги айтилмоқда.
Мессининг ўзи қадрдон устози Хосеп Гвардиола қўл остида тўп суриш учун “Манчестер Сити” танлагани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.