
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду янги мавсумга ўзгача иштиёқ билан тайёргарлик кўрмоқда. У ўз мақсадларини ошкор қилди.
- Менинг руҳиятим ва мақсадлари ҳар қачонгидан ғам юқори ва “Ювентус” сафида учинчи мавсумимга жиддий тайёргарлик кўряпман. Мен голлар ва ғалабаларни кўзлаяпман. Бунга садофат, лаёқат ва профессионализм билан эришилади. Жамоадошларим билан бирга Италия, Европа ва жаҳонни забт этишга бел боғладик, - деди Роналду.
“Ювентус”ни қабул қилиб олган Андреа Пирло аввалига португалиялик ҳужумчини режаларига киритмаган эди. Кейин эса италиялик мутахассис 35 ёшли тўпурарга майдонда эркин ўйинчи вазифасини топширишга қарор қилди.
Криштиану РоналдуЮвентус МавсумиМақсадлар ОширилганЖамоадошлар БиланИталия ЕвропаПрофессионализм Билан Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар