17-29 август кунлари Суперлига клублари иштирокида ўзбекча "Боксинг дэй" гувоҳи бўлдик.
Қисқа вақт ичида ўтказилган 4та турдан сўнг Суперлига биринчи даврасига якун ясалди. "Боксинг дэй"да кимдир ўзини кўрсатган бўлса, кимдир аксинча кутилган ўйинни намойиш қила олмади.
Энди сентябрдан мусобақа яна уй-сафар тарзида давом эттирилади. Иккинчи давранинг дастлабки тўртта турини келаси ойда ўтказиш мўлжалланган. Тақвим ҳам тайёр. Ўйлаймизки, иккинчи давра янада шиддатли курашларга бой кечади.
"Боксинг дэй"да бўлиб ўтган 4 турда энг кўп очко йиғган жамоа "Пахтакор" бўлди. Шота Арвеладзе шогирдлари тўртта учрашувнинг ҳаммасида зафар қучишди. "Шерлар" қисқа вақт оралиғида "Қўқон-1912", "Насаф", "Локомотив" ва "Андижон"дан устун келишди.
Бу борада кейинги ўринни "Қўқон-1912" эгаллади. Қўқонликлар кетма-кет учта беллашувда ғалаба қозониб 9 очко жамғаришди. Ашурматов шогирдлари охирги уч беллашувда "Локомотив", "Андижон" ва "Навбаҳор"ни мағлуб этишди. Бу борада кейинги ўринларни 8тадан очко билан АГМК ва "Қизилқум" жамоалари эгаллашди.
"Боксинг дэй"да бирорта очко жамғара олмаган "Локомотив" бўлди. "Темирйўлчилар" охирги тўртта ўйиннинг барчасида имкониятни бой бериб, АГМК, "Қўқон-1912", "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши баҳсларда мағлуб бўлишди.
1. "Пахтакор" - 12 очко. (4 ғалаба)
2. "Қўқон-1912" - 9 очко. (3 ғалаба)
3. АГМК - 8 очко. (2 ғалаба, 2 дуранг)
4. "Қизилқум" - 8 очко. (2 ғалаба, 2 дуранг)
5. "Насаф" - 7 очко. (2 ғалаба, 1 дуранг)
6. "Машъал" - 7 очко. (2 ғалаба, 1 дуранг)
7. "Бунёдкор" - 6 очко. (1 ғалаба, 3 дуранг)
8. "Металлург" - 6 очко. (2 ғалаба)
9. "Сўғдиёна" - 5 очко. (1 ғалаба, 2 дуранг)
10. "Бухоро" - 4 очко. (1 ғалаба, 1 дуранг)
11. "Навбаҳор" - 2 очко. (2 дуранг)
12. "Сурхон" - 1 очко. (1 дуранг)
13. "Андижон" - 1 очко. (1 дуранг)
14. "Локомотив" - 0 очко. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади