16:30 / 30.08.2020
1 359

«Барселона» Лионель Мессини «Манчестер Сити»га сотишга рози бўлди

«Барселона» Лионель Мессини «Манчестер Сити»га сотишга рози бўлди
Фото: «Барселона»
«Барселона» ҳужумчи Лионель Мессини «Манчестер Сити»га сотишга рози бўлди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, клуб ўз ҳужумчисини инглиз клубига сотишга рози бўлган. Бунинг учун каталонияликлар 280 миллион евро олишни хоҳламоқда. Шунингдек, каталон клуби келишувга «Манчестер Сити» футболчилари қўшилган ҳолда 134 миллион евро олиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Месси ҳафта бошида «Барселона»ни тарк этмоқчилиги ва унга «Манчестер Сити» асосий даъвогар бўлиб тургани ҳақида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)