17:30 / 31.08.2020
1 206

Мессининг тақдирини ҳал қиладиган учрашув бўлади

Мессининг тақдирини ҳал қиладиган учрашув бўлади
Хорхе Месси ўғлининг келажагини муҳокама қилиш учун чоршанба куни “Барселона” президенти Жозеп Бартомеу билан учрашадиган бўлди. Хорхе Месси тез фурсатда Каталонияга учиб келади.

Аввалроқ, Каталония клуби раҳбарияти Мессининг юристлари билан учрашиш таклифини рад қилган эди.

Бўлажак учрашувда Хорхе Месси ўғли Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган ва бундай имкониятга эга бўлган қудратли клубларда янги лойиҳа етакчиси бўлиш учун кетиши лозимлигини тўғри тушунтиришга ҳаракат қилади.

Ўз навбатида, у Бартомеуни футболчига кетиш учун рухсат беришга кўндириши керак. Чунки “Барселона” раҳбари Месси бўйича бўлаётган таклифларни кўриб чиқишдан бош тортяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)