20:23 / 31.08.2020
2 479

Одил Аҳмедовнинг суперголи йирик ғалабага йўл очди!

Одил Аҳмедовнинг суперголи йирик ғалабага йўл очди!
Хитой чемпионатининг саккизинчи турида “В” гуруҳида пешқадамлик қилаётган “Шанхай СИПГ” мусобақа аутсайдери “Тяньзцинь Тэда” билан куч синашди.

Жорий мавсумда Хитой чемпионатида 16 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боряпти. Қоидага кўра, ҳар бир гуруҳдан тўрттадан жамоа плей-оффда чемпионлик учун курашни давом эттиради. Қолган жамоалар эса, юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун ўйнайди.

Одил Аҳмедов, Халк, Оскар ва Арнаутович етакчилигидаги шанхайликлар жорий чемпионатда мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Саккизта учрашувдан олтитасида ғалаба ва иккитасида дуранг қайд этган “Шанхай СИПГ” 20 очко билан ўз гуруҳида пешқадамликни мустаҳкамлади.

Учрашувнинг 29-дақиқасида ҳисобни Одил Аҳмедов очди. Ўзбек легионери бразилиялик юлдуз Оскарнинг бурчакдан оширган тўпини тухтатмасдан узоқ масофадан дарвоза тўрига аниқ жойлади. Бир сўз билан айтганда супер гол.

Одилнинг голи жамоадошларининг руҳини кўтарди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Халк ҳисобаги фарқни иккитага етказди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам мезбонларнинг катта устунлигида давом этди. Марко Арнаутович бўлим ўрталарида Оскарнинг узатмасини голга айлантирди. Ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида эса шанхайликлар яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу гал Оскар ўз ҳисобига навбатдаги голни ёзиб қўйди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқасида меҳмонлар футболчиси Жао Хонглуе ягона жавоб тўпини киритди.
Шу тариқа, шанхайликларнинг моҳир легионерлари биттадан гол уриб, "Шанхай СИПГ"нинг навбатдаги йирик ғалабасини таъминлаб берди - 4:1.

Йирик ҳисобда мағлубиятга учраган “Тяньзцинь Тэда” яна очко йўқотди. Бу жамоа саккизта учрашувдан атиги биттасида бир очко олган холос. Қолган барча учрашувларда рақибларга имкониятни бой берган.

Жорий мавсумда “ШанхайСИПГ” жамоаси Хитой чемпионлигига асосий даъвогарлар бири сифатида эътироф этилмоқда. Одил Аҳмедов бу жамоа сафида 2018 йили чемпионлик совринига сазовор бўлган эди.

Хитой Суперлигаси
8-тур баҳси
31 август, душанба

«Шанхай СИПГ» — «Тяньцзинь Тэда» 4:1
Голлар:
1:0 – 29 Аҳмедов, 2:0 – 45 Халк, 3:0 – 72 Арнаутович, 4:0 – 82, пенальти Оскар, 4:1 – 90+2 Жао Хунлюе.
«Шанхай СИПГ»: Ян Сзюнлин, Фу Хуан, Юй Жуй (Хе Гуан, 62), Вей Жен, Ван Шенчао, Арнаутович (Сзя Боян, 83), Оскар, Люй Венсзюн, Аҳмедов (Лин Чуанъи, 62), Ян Шиюань, Халк (Рикардо Лопес, 62).
«Тяньцзинь Тэда»: Тен Шанкун, Жао Хунлюе, Бай Юефен (Тан Вансун, 46), Жен Кайму, Жун Хао, Лю Ян, Лю Жофан, Бастианс, Жао Инсзе, Ачимпонг, Жонатан.
Огоҳлантиришлар: Лю Ян (39), Оскар (86).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедовнинг суперголи йирик ғалабага йўл очди!