21:35 / 31.08.2020
1 957

Икки нафар ҳакам Суперлига ўйинларидан четлатилди

Икки нафар ҳакам Суперлига ўйинларидан четлатилди
Фото: ОКМК ФК
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасининг Coca-Cola Суперлига 13-тур учрашувларига бағишланган йиғилиш баённомасига биноан икки нафар ҳакам Суперлига ўйинларидан четлатилди, дея хабар қилмоқда ЎФА матбуот хизмати.

«Бухоро» — ОКМК учрашувида (2:2) фаолият олиб борган бош ҳакам Вадим Агишевнинг ҳаракатлари ўрганиб чиқилди. Бир неча вазиятларда Агишев жиддий хатога йўл қўйгани ва ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборгани аниқланди. Шу сабабли унга Суперлига ўйинларидан четлатилиш интизомий жазоси белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда ҳар икки жамоанинг иккинчи голи вақтида баҳсли ҳолатлар юзага келганди.

Шунингдек, «Навбаҳор» — «Қўқон-1912» ўйини (0:1) бош ҳаками Виктор Серазетдиновнинг ишида ҳам жиддий камчиликлар аниқланган. Унинг ўйин давомида йўл қўйган хатолари бевосита натижага таъсир қилган. Серазетдиновга нисбатан Суперлигадан четлатилиш ва қуйи лигага тушириб юбориш интизомий жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Икки нафар ҳакам Суперлига ўйинларидан четлатилди